Шавла
Бошқача: шовла, шавля
- 1 соат 15 дақиқа
- Осон
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Гуруч 300 г
- Мол гўшти 300 г
- Сабзи 250 г
- Пиёз 150 г
- Помидор 1 дона
- Ўсимлик ёғи 60 мл
- Сув 1 л
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 чой қошиқ
Тайёрлаш
Гуручни ювиб, сувга солиб қўйинг.
Қозонда ёғни қиздириб, пиёзни қовуринг. Майда тўғралган гўштни қўшиб қизартиринг.
Сабзи ва помидорни тўғраб қўшинг, 10 дақиқа қовуринг.
1 литр сув қуйиб, туз ва зира солинг. 15 дақиқа қайнатинг.
Гуручни қўшинг ва аралаштириб туриб, паст оловда 20-25 дақиқа пиширинг. Шавла бўтқадек юмшоқ бўлади.
Қопқоқни ёпиб, 10 дақиқа димланг.