Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Суюқ таомлар
Горох шўрва
Сурат: 1000.menu

Горох шўрва

Бошқача: гороҳовйй суп, гороховий суп, майдаланган нўхат шўрва

  • 1 соат 40 дақиқа
  • Осон
  • Суюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

5 кишига
  • Мол гўшти (қовурға) 500 г
  • Майдаланган горох (сариқ нўхат) 250 г
  • Картошка 300 г
  • Сабзи 100 г
  • Пиёз 100 г
  • Ўсимлик ёғи 2 ош қошиқ
  • Дафна япроғи 2 дона
  • Сув 2,5 л
  • Туз таъбга кўра
  • Укроп (ихтиёрий) 1 боғ
  • Нон сухариси (ихтиёрий) 100 г

Тайёрлаш

  1. Горохни ювиб, 3-4 соат ёки кечаси билан ивитиб қўйинг.

  2. Гўштни совуқ сувга солиб қайнатинг, кўпигини олинг.

  3. Суви тўкилган горохни солинг ва паст оловда 1 соат қайнатинг. Тез-тез аралаштиринг.

  4. Картошкани кубик қилиб қўшинг, дафна япроғи ва туз солинг, 20 дақиқа қайнатинг.

  5. Товада пиёз ва сабзини қовуриб, шўрвага қўшинг ва 5 дақиқа қайнатинг.

  6. Укроп сепиб, сухари билан тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча суюқ таомлар