Пиёва
Бошқача: пиёба, пиёзли шўрва, пиэва
- 1 соат
- Осон
- Суюқ таом
Масаллиқлар
- Пиёз 800 г
- Қўй гўшти 300 г
- Думба 100 г
- Помидор 150 г
- Сув 1,6 л
- Лавр барги 2 дона
- Қизил қалампир (янчилган) ½ чой қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Кўкат (ихтиёрий) 1 боғ
Тайёрлаш
Пиёзни майда тўғранг, гўштни майда кубик қилинг. Думбани майда тўғранг.
Қозонда думбани эритиб, жиззасини олинг.
Гўшт ва пиёзни солиб, тез-тез аралаштириб 10 дақиқа қовуринг. Майда тўғралган помидорни қўшиб, яна 10 дақиқа қовуринг.
Қайноқ сув қуйинг, туз солинг ва паст оловда 25-30 дақиқа қайнатинг.
Тайёр бўлишидан 5 дақиқа олдин қизил қалампир ва лавр барги қўшинг. Кўкат сепиб тортинг.