Тухумли гўшт рулет
Бошқача: қиймали рулет, мясной рулет, рулет из фарша с яйтсом
- 1 соат 15 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Мол гўшти қиймаси 800 г
- Тухум 6 дона
- Пиёз 1 дона
- Эскирган оқ нон 60 г
- Сут 100 мл
- Саримсоқ (тиш) 2 дона
- Нон увоғи 2 ош қошиқ
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
4 та тухумни 10 дақиқа қайнатиб, пўчоғини арчинг.
Нонни сутда ивитиб, пиёз ва саримсоқ билан майдаланг. Қиймага 1 та хом тухум, туз ва қалампир қўшиб қоринг.
Қиймани фолга устида 1,5 см қалинликда тўртбурчак қилиб ёйинг ва ўртасига қайнаган тухумларни бир қатор теринг.
Фолга ёрдамида рулет қилиб ўранг, чокларини ёпиштиринг. Патнисга чокини пастга қилиб қўйинг.
Устига кўпиртирилган тухум суртиб, нон увоғи сепинг. 190°C печда 40 дақиқа пиширинг.
10 дақиқа тиндириб, бўлаклаб кесинг.