Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Суюқ таомлар
Угра ош
Сурат: youtube.com

Угра ош

Бошқача: угра шўрва, лапша шўрва

  • 1 соат 15 дақиқа
  • Ўртача
  • Суюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

5 кишига
  • Ун 250 г
  • Тухум 1 дона
  • Сув (хамирга) 100 мл
  • Мол гўшти 300 г
  • Картошка 150 г
  • Сабзи 100 г
  • Пиёз 100 г
  • Помидор 100 г
  • Болгар қалампири (ихтиёрий) 1 дона
  • Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
  • Сув 2,5 л
  • Туз таъбга кўра
  • Зира (ихтиёрий) 1 чимдим
  • Кашнич (ихтиёрий) 1 боғ

Тайёрлаш

  1. Ун, тухум, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. 20 дақиқа тиндиринг.

  2. Хамирни жуда юпқа ёйиб, бироз қуритинг. Буклаб, ингичка угра қилиб кесинг.

  3. Қозонда ёғни қиздириб, майда тўғралган гўштни қовуринг. Пиёз, сабзи, қалампир ва помидорни қўшиб қовуринг.

  4. 2,5 литр сув қуйинг, туз ва зира солинг. 20 дақиқа қайнатинг.

  5. Картошкани кубик қилиб қўшинг ва 10 дақиқа қайнатинг.

  6. Уграни солиб, 5-7 дақиқа пиширинг. Кашнич сепиб тортинг.

Шунга ўхшаш таомлар

Барча суюқ таомлар