Кўкатли хоним
Бошқача: картошкали кўк хоним
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 450 г
- Сув (хамирга) 200 мл
- Туз таъбга кўра
- Картошка 250 г
- Кўк пиёз 1 боғ
- Укроп ½ боғ
- Кашнич ½ боғ
- Сариёғ 40 г
- Пиёз 200 г
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Ун, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. 30 дақиқа тиндиринг.
Картошкани тозалаб, майда кубик қилинг. Пиёз ва кўкатларни майда тўғранг.
Ҳаммасини туз, қалампир ва эриган сариёғ билан аралаштиринг.
Хамирни иккига бўлинг. Ҳар бирини катта, юпқа ёйиб, ёғ суртинг. Қиймани текис ёйиб, қаттиқ рулет қилиб ўранг, учларини ёпинг.
Қасқонни ёғлаб, рулетларни жойланг.
45 дақиқа буғда пиширинг. Рулетни 4-5 см ли бўлакларга кесиб, соус билан тортинг.