Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Хамирли таомлар
Соусли хоним
Сурат: youtube.com

Соусли хоним

Бошқача: товада хоним, димланган хоним, ханум в сковороде

  • 1 соат 20 дақиқа
  • Ўртача
  • Хамирли таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

4 кишига
  • Ун 400 г
  • Сув (хамирга) 180 мл
  • Мол гўшти қиймаси 500 г
  • Пиёз 300 г
  • Сабзи 150 г
  • Болгар қалампири 2 дона
  • Помидор 400 г
  • Ўсимлик ёғи 3 ош қошиқ
  • Сув (соусга) 250 мл
  • Туз таъбга кўра
  • Қора мурч таъбга кўра
  • Зира ½ чой қошиқ
  • Кўкат 1 боғ

Тайёрлаш

  1. Ун, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. Ёпиб, 30 дақиқа тиндиринг.

  2. Қиймага пиёзнинг ярмини майда тўғраб, қирғичдан ўтказилган сабзи, туз, мурч ва зирани қўшиб аралаштиринг.

  3. Қолган пиёзни ярим ҳалқа қилиб кенг товада ёғда қовуринг. Қалампир ва майда тўғралган помидорни қўшинг.

  4. Сув қуйиб, туз солинг ва соусни 10 дақиқа қайнатинг.

  5. Хамирни юпқа ёйиб, қиймани ёйинг ва рулет қилиб ўранг. 6 см ли бўлакларга кесиб, бир учини қисиб ёпинг.

  6. Бўлакларни очиқ томони билан юқорига қаратиб соусга теринг. Қопқоғини ёпиб, паст оловда 30 дақиқа димланг. Кўкат сепиб тортинг.

Ёнига

Хоним турлари

Шунга ўхшаш таомлар

Барча хамирли таомлар