Қовурма лағмон
Бошқача: қовурма лагмон, жарений лагман, босо лағмон
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Тухум 1 дона
- Сув (хамирга) 220 мл
- Мол гўшти 400 г
- Болгар қалампири 2 дона
- Помидор 300 г
- Пиёз 150 г
- Карам (ихтиёрий) 150 г
- Саримсоқ (тиш) 4 дона
- Томат пастаси 1 ош қошиқ
- Ўсимлик ёғи 80 мл
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
Тайёрлаш
Ун, тухум, сув ва туздан хамир қориб, 30 дақиқа тиндиринг ва лағмон чўзинг. Тайёр лағмон хамири ҳам бўлади.
Гўштни сомонча қилиб, қозонда баланд оловда 5 дақиқа қовуринг.
Тўғралган пиёз, болгар қалампири ва карамни қўшиб, 5 дақиқа қовуринг.
Помидор, томат пастаси, саримсоқ, туз ва қалампирни солинг. 10 дақиқа қовуринг.
Лағмонни шўр сувда 3-4 дақиқа қайнатиб, совуқ сувда чайиб олинг.
Лағмонни қайлага қўшиб, баланд оловда аралаштириб 5 дақиқа қовуринг ва тортинг.