Чучвара
Бошқача: тушбера
- 1 соат 40 дақиқа
- Қийин
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Тухум 2 дона
- Сув (хамирга) 200 мл
- Мол гўшти 400 г
- Пиёз 200 г
- Туз таъбга кўра
- Қора қалампир таъбга кўра
- Қатиқ (ихтиёрий) 1 пиёла
- Укроп (ихтиёрий) 1 боғ
Тайёрлаш
Ун, тухум, туз ва сувдан қаттиқ хамир қоринг. 30 дақиқа тиндиринг.
Гўштни қиймалагичдан ўтказинг. Майда тўғралган пиёз, туз ва қалампир қўшиб аралаштиринг.
Хамирни юпқа ёйиб, 3-4 см ли квадратларга кесинг.
Ҳар квадратга озгина қийма солиб, учбурчак қилиб букланг ва икки учини бирлаштиринг.
Чучварани қайнаб турган шўр сув ёки шўрвага солинг. Сув юзига чиққач, яна 5-7 дақиқа пиширинг.
Шўрваси билан ёки қатиқ ва кўкат билан тортинг.