Товуқли манти
Бошқача: товуқ манти, мантй с куритсей
- 1 соат 30 дақиқа
- Ўртача
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Тухум 1 дона
- Сув (хамирга) 230 мл
- Товуқ (сон филеси) 700 г
- Пиёз 500 г
- Сариёғ (ихтиёрий) 50 г
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 чой қошиқ
- Қора қалампир таъбга кўра
- Қатиқ (ихтиёрий) 1 пиёла
Тайёрлаш
Ун, тухум, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. 30 дақиқа тиндиринг.
Товуқни пичоқда майда тўғранг. Майда тўғралган пиёз, туз, зира ва қалампир қўшиб аралаштиринг.
Хамирни юпқа ёйиб, 10-12 см ли квадратларга кесинг.
Ҳар квадратга бир ош қошиқ ичлик ва кичик бўлак сариёғ солиб, тўрт бурчагини бирлаштириб ёпинг.
Мантиқасқоннинг ёғ суртилган қаватларига теринг. Қайнаб турган сув устида 35-40 дақиқа пиширинг.
Қатиқ ёки аччиқ-чучук билан тортинг.