Манти
Бошқача: мантй
- 1 соат 40 дақиқа
- Ўртача
- Хамирли таом
Масаллиқлар
- Ун 500 г
- Тухум 1 дона
- Сув (хамирга) 250 мл
- Қўй гўшти 700 г
- Пиёз 700 г
- Думба (ихтиёрий) 100 г
- Туз таъбга кўра
- Зира 1 чой қошиқ
- Қора қалампир таъбга кўра
- Қатиқ (ихтиёрий) 1 пиёла
Тайёрлаш
Ун, тухум, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. 30 дақиқа тиндиринг.
Гўшт ва думбани пичоқда майда тўғранг. Пиёзни майда тўғраб қўшинг.
Туз, зира ва қалампир солинг, яхшилаб аралаштиринг.
Хамирни юпқа ёйиб, 10-12 см ли квадратларга кесинг.
Ҳар квадратга бир ош қошиқ қийма солиб, тўрт бурчагини бирлаштириб ёпинг.
Мантиқасқоннинг ёғ суртилган қаватларига теринг. Қайнаб турган сув устида 40-45 дақиқа буғда пиширинг.
Қатиқ ёки аччиқ-чучук билан тортинг.