Lotin
  1. Бош саҳифа
  2. Қуюқ таомлар
Қовурма палов
Сурат: telegra.ph

Қовурма палов

Бошқача: қовурма ош

  • 2 соат 20 дақиқа
  • Ўртача
  • Қуюқ таом
Ботда очиш

Масаллиқлар

6 кишига
  • Гуруч 1 кг
  • Қўй гўшти 800 г
  • Сабзи 1 кг
  • Пиёз 400 г
  • Ўсимлик ёғи 250 мл
  • Саримсоқ боши (ихтиёрий) 2 дона
  • Зира 1 ош қошиқ
  • Туз таъбга кўра

Тайёрлаш

  1. Гуручни ювиб, илиқ шўр сувда 1 соат ивитиб қўйинг.

  2. Қозонни қуруқ қиздириб, ёғ қуйинг. Гўштни йирик бўлаклаб солиб, қизил пўстлоқ бўлгунча 20 дақиқа қовуринг.

  3. Гўштни четга суриб, пиёзни ҳалқа қилиб солиб қизартиринг.

  4. Сомонча тўғралган сабзини қўшиб, 10-15 дақиқа қовуринг. Туз ва зира солинг.

  5. Қайноқ сув қуйиб, 45 дақиқа зирвак қайнатинг.

  6. Гуручни зирвак устига текис ёйинг. Сув гуручдан 1-1,5 см баланд бўлсин. Саримсоқни ботириб қўйинг.

  7. Кучли оловда сув синггунча пиширинг. Сўнг гуручни йиғиб, қопқоқ остида паст оловда 25 дақиқа димланг.

  8. Аралаштириб, гўшт билан тортинг.

Ёнига

Ош турлари

Шунга ўхшаш таомлар

Барча қуюқ таомлар