Самарқанд оши
Бошқача: Самарқандча ош, самаркандский плов
- 2 соат
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Гуруч 1 кг
- Қўй гўшти 1 кг
- Сариқ сабзи 1 кг
- Пиёз 200 г
- Ўсимлик ёғи 150 мл
- Думба 200 г
- Нўхат (ихтиёрий) 100 г
- Саримсоқ боши 3 дона
- Зира 1 ош қошиқ
- Зирк (ихтиёрий) 1 чой қошиқ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Нўхат қўшсангиз, кечаси билан ивитиб қўйинг. Гуручни ювиб, шўр сувда ивитиб қўйинг.
Думбани тўғраб, қозонда жиззасини олинг, сўнг ёғ қўшиб қиздиринг. Гўштни йирик бўлаклаб, ҳар томони қизаргунча қовуринг.
Пиёзни қўшиб қовуринг. Сомонча қилиб тўғралган сабзини гўшт устига ёйинг ва аралаштирманг.
Нўхат, зира, зирк ва туз солинг. Сабзини ёпгунча сув қуйиб, паст оловда 15-20 дақиқа қайнатинг.
Саримсоқни ўртага қўйиб, гуручни текис ёйинг. Гуручдан 1,5 см баланд қайноқ сув қуйиб, суви синггунча пиширинг.
Гуручни тепалик қилиб йиғинг, қопқоқни ёпиб, паст оловда 20-25 дақиқа димланг.
Ошни аралаштирмасдан қатлам-қатлам сузинг: тагига гуруч, устига сабзи, энг устига гўшт.