Хоразм оши
Бошқача: хоразмча ош, ҳорезмский плов
- 2 соат 40 дақиқа
- Ўртача
- Қуюқ таом
Масаллиқлар
- Гуруч 1 кг
- Мол гўшти 800 г
- Сариқ сабзи 1 кг
- Пиёз 300 г
- Пахта ёғи ёки ўсимлик ёғи 250 мл
- Саримсоқ боши (ихтиёрий) 2 дона
- Зира 1 чой қошиқ
- Туз таъбга кўра
Тайёрлаш
Гуручни ювиб, шўр сувда ивитиб қўйинг.
Қозонда ёғни қиздириб, пиёзни қизаргунча қовуринг. Гўштни бўлаклаб қўшинг ва қизаргунча қовуринг.
Сомонча қилиб тўғралган сариқ сабзини қўшинг ва 15 дақиқа қовуринг.
Туз ва зира солинг, зирвакни ёпгунча иссиқ сув қуйинг. Паст оловда 1 соат секин қайнатинг: мол гўшти юмшаб, зирвак қуюқлашсин.
Гуручни текис ёйинг, гуручдан 1,5 см баланд қайноқ сув қуйиб, суви синггунча пиширинг.
Гуручни йиғиб, саримсоқни ботиринг. Қопқоқни ёпиб, паст оловда 25-30 дақиқа димланг, сўнг аралаштириб тортинг.